Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

"Бунёдкор" Симоненко олдидаги қарздорликни Ашурматовнинг трансфери орқали тўлаши мумкин News

"Бунёдкор" Симоненко олдидаги қарздорликни Ашурматовнинг трансфери орқали тўлаши мумкин

ФИФА Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарзини тўлаши кераклиги борасида хат юборган.

Буни "Бунёдкор" клуби бош директори Мурод Алиев тасдиқлади.

ФИФА "Бунёдкор"га бир неча кун ичида Симоненко олдидаги қарзни бутунлай узиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Акс ҳолда жамоа элитадан қуйи дивизионга, яъни ПРО-лигага тушириб юборилади.

Хуш, "Бунёдкор" мазкур масалани қай тариқа ечади?

Бу саволга жавоб олиш мақсадида сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор" раҳбарияти билан боғланди.

Клуб бош директори Мурод Алиевнинг бизга маълум қилишича, ФИФА талаби ва Сергей Симоненко олдидаги қарз тез орада узилиши керак. Ҳар ҳолда клуб раҳбарияти мазкур масала устида бош қотирмоқда. Мурод Алиев тез орада клуб президенти қабулига кириб Симоненко масаласини ҳал этиш ҳаракатида.

"Бунёдкор" клуби Сергей Симоненко олдидаги қарздорликни ҳимоячиси Рустам Ашурматовни сотиш орқали тўлаши мумкин. Айни пайтда "Пахтакор" клуби Рустам Ашурматовнинг хизматлари қизиқиш билдирмоқда ва ҳимоячини сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққан. Ҳозирда мазкур трансфер масаласи бўйича музокаралар давом этмоқда. Агарда музокаралар муваффақиятли якунланса, Ашурматов фаолиятини "Пахтакор" билан боғлайди. "Бунёдкор" эса трансфердан тушган маблағлар эвазига қарздорликларни ёпишга уриниб кўради.

"Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев айни пайтда мазкур масала ва муаммо устида бош қотирмоқда ҳамда ўз анъаналарига эга жамоани элитада сақлаб қолиш учун клуб охиригача курашишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"да ўйнаб кетган Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик туфайли яқинда ЎФА ФИФА талаби бўйича "қалдирғочлар"дан 6 очкони олиб ташлаганди.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика