Ушбу учрашувдан олдин меҳмонлар посбони Андреас Лутьенинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлган. Дарвозабоннинг айтишига кўра, ўйиндан олдин унинг тили кетиб қолай деган. Ёнида ҳеч ким бўлмагани боис 32 ёшли футболчининг ўзи оғзига бармоғини тиққан. Бироқ...
Бироқ посбоннинг тилини ярми ичига кириб, қолгани қолган. Шунингдек, бармоғини ҳам синдириб олган.
"Ўйиндан олдин бўйним қаттиқ оғриди ва тилимнинг бир қисми кетиб қолди. Ўйин давомида бу бироз халақит қилди. Бироқ ҳозирда муаммолар йўқ", - деди посбон ўйиндан кейин.