"Селесао" Жанубий Америкадаги ЖЧ-2026 саралаш босқичида 18та ўйинда 28 очко тўплади (51% – 10та жамоа форматидаги олтита саралаш турнирида улар учун антирекорд) ва финал босқичига чиқди.
Бунга қадар Бразилиянинг энг ёмон натижаси ЖЧ-2002 саралашидаги учинчи ўрин бўлиб, ўша турнирда улар бош совринни боши узра кўтаришган эди.
Пентакампионлар тўрт марта саралаш турнирларида биринчи ўринларни эгаллаган (ЖЧ-2006, ЖЧ-2010, ЖЧ-2018, ЖЧ-2022).
Бразилия ЖЧ-1998 саралашида амалдаги чемпион сифатида ва ЖЧ-2014 саралашида турнир мезбони сифатида иштирок этмаган.
ЖЧ-2026 саралаши жараёнида жамоани Фернандо Диниз ва Доривал Жуниор бошқарган, бу йилнинг май ойида эса "селесао" бош мураббийлигига Карло Анчелотти тайинланган эди.