Айни дамда 29 ёшли футболчи Андижонда, яъни уйида дам олмоқда.
Унга ҳозирда хориждан бир нечта таклифлар келиб тушмоқда. Шунингдек янги мавсумни Акбаров юртимизда давом эттириши ҳам мумкин. Сабаби Бобурга яна Суперлигага қайтган "Андижон" жамоаси жиддий қизиқмоқда. Марказий ҳимоячи эса ҳозирча якка тартибда шуғулланиб турибди ва декабрь ойининг сўнггига қадар аниқ бир тўхтамга келиши кутилмоқда.