"Солари ишлашда давом этса хурсанд бўлардим, у бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Клуб жамоани бир-икки ой бошқариш учун мураббий таклиф қилади деб ўйламайман. Солари камида мавсум охиригача "Реал"да қолиши керак" - дейди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га қарши баҳсдан бир кун ўтиб Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилди ва Солари бош мураббий вазифасини вақтинча бажариб туриши эълон қилинди.