Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби бош мураббийи Нико Ковачнинг шахсан ўзи ушбу трансфер амалга ошишини истамоқда. Ковач Йович билан "Айнтрахт"да бирга ишлаган.
20 ёшли Йович 2017 йилнинг ёзида "Бенфика"дан "Айнтархт"га ижара асосида ўтган эди. Франкфурт клуби футболчини 2 йилга ижарага олган. Жорий мавсум охирида улар ҳужумчини 8 млн еврога харид қилиши мумкин.
20 ёшли Йович Бундеслиганинг 9та ўйинида 9та гол уришга муваффақ бўлди.