Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр” News

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр”

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг аёллар терма жамоалари билан куч синашади.

Ана шу мусобақадан олдин Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларга тайёр. Биз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. 18-22 март кунлари Жиззахда «Jizzakh women Cup-2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақадаги иштирок биз учун жуда катта фойда берди. Айниқса, Қозоғистоннинг “Биик” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Бу жамоа аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган кучли жамоа. Таркибида кўплаб легионерлари бор. Гарчи уларга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, бу ўйин бизга катта тажриба бўлиб хизмат қилди. Жамоамизнинг баъзи камчиликларини кўриб олдик. Биз мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилмагандик. Асосий эътибор терма жамоа асосини шакллантиришга қаратилган. Мусобақа давомида турли тактик услубларни синовдан ўтказдик. Баъзи ўйинларда тўлиқ иккинчи таркиб футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг ҳам имкониятларини кўриб олдик.

Мусобақадаги ўйинларимизнинг видеоёзувларини таҳлил қилиб бориб, йўл қўйган хато ва камчиликларинимизни тўғирлаб боришга интилдик.

Ўз ўрнида бизга тайёргарлик учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Раҳбарият доимо биз билан боғланиб, хабар олиб турибди. Биз учун керакли бўлган барча нарсалар муҳаё қилинган. Очиғи, аёллар футболига бу қадар катта эътибор қаратилганини олдинлари кўрмаганман. Биз ҳам мана шу эътиборга яраша саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, барчаси кучли рақиблар. Вьетнам терма жамоаси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Гонконг ва Иорданияга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аммо биз барча ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳозирда рақибларимиз ўйинларини ҳам таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Вьетнам Мьянмага қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, ҳар иккисда ғалаба қозонди. Бу ўйинларни таҳлил қилиш орқали рақибнинг ожиз нуқталарини топишга ҳаракат қиламиз.

Биз 5 ой давомида селекция ишларини олиб бордик. Энг кучли футболчиларни сафга жалб қилдик. Ҳозирда 21 нафар футболчи биз билан машғулотларда иштирок этяпти. Кеча “Чиғатой” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши назорат ўйини ўтказдик. Ҳозирда ЎФА Илмий-техник департаменти раҳбари Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар мазкур ўйин видеоёзувини ўрганиб, ҳар бир футболчининг техник-тактик ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишмоқда. Кейин улар менга тўлиқ ҳисоботни топширишади. Шундан келиб чиқиб, таркибдаги футболчиларнинг имкониятлари бўйича яна ҳам аниқроқ хулосага эга бўламиз.

Олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Ушбу учрашувларда чиройли ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳамда бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Баҳром Норсафаров.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика