"Оғир ўйинда ғалаба қозониш жуда ёқимли. 90 дақиқа давомида яхши ҳаракат қилдик, биринчи бўлимда ўйинни бошқардик. Рақибда битта вазият бўлди ва ундан фойдаланиб қолишди. Аммо финал йўлланмасини қўлга киритдик, бундан мамнунмиз.
"Сити" - "Ливерпуль" билан бирга лиганинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Улар кўплаб совринларни қўлга киритишди, аммо биз ҳам чакки эмасмиз.
Саррининг танқиди? Менга барибир, мен шунчаки ўз ўйинимни намойиш этаман. Мураббий нима дегани муҳим эмас. Шунчаки ўз ўйинимга эътибор қаратиб, жамоа учун ёрдам беришга ҳаракат қиламан" - дейди Азар.