Latest news

17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  4 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  1 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  5 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  4 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  11 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  14

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз News

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, кириб келаётган янги 2019 йил барчага - футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга омадли келишини тилаб қоламан. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида чиройли ўйин кутиб қоламиз. Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида чиройли, комбинацион, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, барчамизни хурсанд қилади.

Терма жамоамизни айни пайтда жуда тажрибали, футбол оламида катта обрўга эга мураббий бошқармоқда. Футболчиларимиз ушбу мураббий қўлостида яна бир поғона юқорига кўтарила олишларига ишончим комил.Терма жамоамиз аста-секин шаклланиб боряпти. Олдинда катта мусобақалар кутиб турибди. Осиё Кубогида яхши натижа қайд этиб, кейин эса энг муҳими - Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашишимизга тилакдошман" - дея Азамат Абдураимов сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика