Latest news

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  1 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  13 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  10 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионати йўлланмаси учун Австралия, Мьянма ва Непалга қарши баҳс олиб боради News

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионати йўлланмаси учун Австралия, Мьянма ва Непалга қарши баҳс олиб боради

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
 
"В" гуруҳида эса Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари жой олишди. "А" гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада бўлиб ўтса, "В" гуруҳи вакиллари Вьетнамда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 26-30 апрель кунлари ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Осиё чемпионатида ушбу жамоалар Шимолий Корея, Япония, Хитой ва Тайланд терма жамоаларига қўшилиб, иккита гуруҳ ҳосил қилишади.

Тайландда бўлиб ўтадиган U-19 аёллар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати 2-саралаш босқичи

"А"

Австралия
Ўзбекистон
Мьянма
Непал
 
"B"

Жанубий Корея
Вьетнам
Эрон
Ливан


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика