24 jul 15:39

Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Футбол ҳакамлари маркази томонидан 2025–2026-йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ОАВ вакиллари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир ФИФА таркибидаги халқаро футбол қоидаларини белгиловчи ташкилот — IFAB томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига киритилган муҳим ўзгаришлар юзасидан журналистлар, шарҳловчилар ва медиа вакилларига батафсил маълумотлар бериш мақсадида ўтказилди.

Август ойидан Суперлига ва Пролига учрашувларида ҳам мана шу ўзгаришларга амал қилинади. Ўзгаришлардаги асосий жиҳатлардан бири шу бўлди-ки, эндиликда дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб турса рақиб жамоага бурчак зарбаси берилади.

Лекин, бу қоидага кўра, санаш дарвозабон тўпни ушлаб олиши билан бошланмайди. Балки, посбон тўпни олиб ҳеч қандай прессингга дуч келмаганидан сўнг бошланади.

Бош ҳакам 8 сонияни санаши ва ўша 8 сония тугашига 5 сония қолганда бармоқлари билан кўрсатган ҳолда овозини чиқариб 5, 4, 3, 2, 1 деб вақт тугаётганини санаши лозим. Агар бош ҳакам бармоқлари билан кўрсатиб санамаса дарвозабон 20 сония ушлаб турса ҳам рақибга бурчак зарбаси берилмайди. Ва бунда ҳакам айбдор бўлади.


Барча ўзгаришлар ҳақида БАТАФСИЛ



Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +1 

Similar news

Comments

0
24/07 21:20
Азим Исмаилов
Футзалда хам шундай коида бор дарвозабонга нисбатан неча сониялиги малум эмас
0
24/07 16:33
dessi anvar
ҳакам билан дарвозабон уришиб қолса , келишиб олиш учун 5 сониядан ортиқ вақт кетса , ўйинни чузиш деб топилсин ва ҳакамга қизил дарвозабонга сариқ карта кўрсатилсин , ана сулпризу мана сулприз
Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика