Диего Симьоне шогирдлари "Леганес"га қарши баҳсда "қуруқ серия"ни давом эттиришди. "Матрасчилар" ушбу мавсумда ЛаЛига ўйинларининг биринчи бўлимида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда. Топ-5 чемпионатларида фақатгина "Атлетико" клуби шундай натижани қайд этиб турибди.