Унга кўра, Мадрид клуби “Мальорка”нинг икки нафар 17 ёшли марказий ҳимоячилари — Пабло Рамон ва Хави Синтесни 1 млн евро эвазига сотиб олган. Иккала футболчи ҳам мавсум охирига қадар “Малорка”да қолади.
Маълумот учун, Синтес Испания U-17, Рамон эса Испания U-18 термаси аъзолари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, худди шундай схема асосида “Реал” 2014 йилда Марко Асенсиони сотиб олганди.