As газетаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 72% "Реал" бразилиялик вингер билан янги шартнома тузишини хоҳламайди.
Винисиус 2018 йилдан бери Мадрид клубда ўйнайди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Бразилиялик ўтган мавсум "Реал" сафида 58 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 19 та голли пас берди.