Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик" News

Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"

Пролига 12-тури доирасида "Жайхун"га қарши беллашувдан кейин "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок тди.

"Жуда оғир ўйин бўлди. Якка курашларни бой бердик, ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз бурчак зарбаларидан иккита аламли гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашувни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик".

- "Жайхун" жамоасининг бугунги ўйинини қандай баҳолай оласиз?

- "Жайхун" яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Ҳақиқий футбол ўйнашга ҳаракат қиляпти, позицион ҳужумлар уюштиряпти.


- "Жайхун"да танаффусда бирданига учта ўзгариш амалга оширилди. Бу ўзгаришлар ўйинга қай даражада таъсир ўтказди?

- Ўйинни айнан ўша алмаштиришлар ўзгартирди демаган бўлардим, ўзимиз курашларни бой бердик. Ҳозир баҳонадек бўлиб қолиши мумкин, лекин 3 нафар футболчимиз бугун сафимизда йўқ эди. Улар У-17 ва У-18 терма жамоаларига чақирилган. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.

Rating:    

Comments

   
18 aug 22:02:21
Ўзбек футболининг муҳлиси
Андижонда қойиллатмаган, Олимпикда қойиллатармиди
...
championat.asia
Яндекс.Метрика