"The Sun" хабарига кўра, "канонирлар" ушбу мавсумда фаолиятини тугатадиган Петр Чехнинг ўрнига бошқа посбон қидирмоқда.
Поуп 2016 йилдан буён "Бернли" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2020 йилда якунланади. Никнинг трансер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу мавсумда посбон 3 ўйинда қатнашди ва 5 гол ўтказиб юборди.