"Тўпчилар" ҳужумни кучайтирмоқчи ва бир неча позицияда олдинда ўйнай оладиган Родриго Микел Артетага жуда ёқмоқда.
"Реал" Родриго учун тахминан 75 миллион евро талаб қилади. "Арсенал" бундай пулни тўлашга тайёр, аммо трансферга иш ҳақи тўсиқ бўлиши мумкин.
Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли бразилиялик ҳужумчига бир мавсум учун 12 миллион евро тўлашга тайёр эмас.
Родриго ўтган мавсумда 52 ўйинда 14 гол ва 11 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.