Latest news

13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7

Анзур Исмоилов: "Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти" News

Анзур Исмоилов: "Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги мусобақасига давом этаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги кун жуда самарали ўтди. ОФК томонидан ташкил этилган йиғилишда қатнашдик, йиғилиш давомида кўплаб муҳим маълумотлар ҳақида хабардор бўлдик. Айниқса, мусобақа давомида амал қиладиган қоидалар билан яқиндан танишганимиз фойдали бўлди. Футбол қоидаларида мунтазам равишда ўзгаришлар бўлаётгани, янада мукаммалликка интилишаётгани яхши албатта. Осиё Кубоги давомида ушбу қоидаларга амал қилишга интиламиз.

Мусобақа бошланишини барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кетяпти. Кўпроқ комбинацион ўйин намойиш қилишга, тезкор паслар билан ҳужумлар ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда. Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти. Биз унинг бу талабини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика