- "Бир-бирига муносиб жамоалар иштирокидаги ажойиб футбол гувоҳига айланлик. Ўйлашимча, ўйин мухлисларга ёқди. Учрашув жуда қизиқарли тарзда ўтди. Тўқнашув жуда юқори босим остида ўтди. Бу ҳакам хуштагидан-хуштагига қадар давом этди. Биз бу баҳс олдидан кубокдаги ўйинимизни жуда чуқур таҳлил қилгандик. Ўшандаги муаммолар ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқардик. Бу эса ўз мевасини берди. "Пахтакор" билан ўтган ўйинда бизга етишмаган кучларни бугунги баҳсда қўша олдик. Натижада муҳим ғалабани тантана қилдик", - деди Андрей Фёдоров.