Водий жамоаси "Пахтакор" тарбияланувчиси Рустам Турдимуродов билан шартнома имзолади.
Рустам Турдимуродов 2004 йилнинг 4 апрель куни таваллуд топган. Ҳужумчи “Пахтакор” клубида тўп сурган. Унинг охирги жамоаси эса Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби ҳисобланади.
Шунингдек, Турдимуродов бир қанча ёш тоифаларидаги терма жамоаларимизда ҳам ўйнаган. Ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.