21 feb 2024 09:50

“Андижон” жамоасининг жорий мавсум олдига қўйилган вазифаси маълум

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Бу ҳақида “Андижон” бош директори Элбек Саматов маълум қилди.

“Ҳар бир жамоани йил бошида ўз режаси бўлади. Таркибимиз анча ёшарди. Шунга қарамай, тажрибали ўйинчилар билан тўлдирилмоқда. Биринчи навбатда ўзимиздан чиқаётган йигитларни асосий жамоага жалб қилиб, уларни тайёрлаб Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнайдиган даражага олиб чиқмоқчимиз. Бу йилги мақсадимиз албатта яхши натижа кўрсатиш. Айниқса, ўтган йилгидан кўра юқорига кўтарилиш вазифаси қўйилган. Мухлисларни хабари бор, бу йил “Андижон” жамоамиз ташкил этилганининг 60 йиллиги бўлади. Худо хоҳласа, ёзда, биринчи даврадан сўнг 60 йилликни нишонлаш тадбирини ўтказишни кўзда тутганмиз. Режа ва ғояларимиз тайёрланяпти. Чиройли тарзда ўтказамиз. Футбол фахрийларини чақириш, ўртоқлик ўйини учун хориждан номдор жамоани таклиф қилиш ишлари олиб бориляпти”, — деди Саматов.

Source : andijanfc.uz
Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +6 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика