Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди News

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди

Tags :  Андижон
Хадемай мамлакатимизда катта футбол мавсуми старт олади.

Аниқроғи бахорнинг илк кунларидан Суперлига мусобақаси бошланиш арафасида. Бўлажак чемпионатга астойдил тайёргарлик кўраётган “Андижон” футбол клуби энг аввало ўз мухлисларини мазмунли ўйинлари билан юқори кайфият улашиш ҳамда ишқибозларга стадионда қулайлик яратиш бўйича бир қатор ташкилий ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, клуб маркетинг хизмати янги мавсум олдидан “Андижон” жамоасининг уй ўйинларига кириш хуқуқини берувчи мавсумий чипталарни жорий этди.

Мавсумий чипталар 7-8-9-10-11-12-13-21-22-23-24-25-26-27-28-секторларга чиқарилган.

Хабарингиз бор, 2019 йилги футбол мавсуми олдидан “Соғлом авлод” стадиони янгича кўринишга келтирилмоқда. “Андижон” жамоасининг ҳар бир уй учрашувига кириш хуқуқини берадиган мавсумий чипталарнинг нархи 400,000 сўм қилиб белгиланган.

Ушбу мавсумий чиптани сотиб олишнинг қулайлик томони шундаки, Сиз ҳар бир ўйин олдидан чипта сотиб олишдан мосуво бўласиз. Қолаверса бу орқали “Андижон” футбол клубининг ривожи учун ўз хиссангизни қўшган бўласиз.

Мавсумий чипталарни сотиб олиш Сиз хоҳлаган усулда амалга оширилади. Мурожаат учун манзил: 3 кичик даҳа, “Халқлар дўстлиги” стадиони.

Телефонлар:
+99874 226 70 27
+99874 226 10 47
+99899 907 10 13
+99893 413 99 99

Фақат соат 09:00дан 18:00га қадар телефон қилишингиз мумкин бўлади.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика