Манбага кўра, “қироллик клуби” бош мураббийи Хаби Алонсо футболчи билан ҳисоблашмаяпти.
Мутахассис "Бенфика" ҳимоячиси Альваро Каррераснинг трансферига умид қилмоқда. У франциялик футболчи ўрнини эгаллаши керак.
Менди "қаймоқранглилар" сафида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 30 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 31 ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йилнинг июнигача амал қилади.