Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "қизил иблислар" футболчини кузатиб бормоқда. Митрович учун курашда Рубен Аморим жамоасига "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" рақиб бўлишга тайёр.
Александр Митрович ўтган мавсум "Ал Ҳилол" сафида Саудия Арабистони чемпионатида 23 та ўйин ўтказиб, 19 та гол ва 2 та ассист қайд этди.