Latest news

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими? News

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ЦСКА жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев трансферига қизиқиб қолган.

Бу ҳақида рус ОАВлари хабар бермоқда.

Файзуллаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва ЦСКА сафидаги ҳаракатлари, Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ишончли ўйинлари билан "Бавария" скаутлари эътиборига тушган. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ҳали 21 ёшга тўлмаган иқтидорли футболчи ўз мамлакати миллий термаси сафида халқаро аренада ҳам ишончли ўйин кўрсатса, унга кўплаб клублар томонидан қизиқиш бўлиши турган гап. Унинг ажойиб техникаси, майдонни кўра билиш қобилияти ва узатмалари жаҳон футболи гранди бўлган "Бавария" скаутларининг ҳам эътиборини тортгани табиий ҳол. 

Ушбу мавсум Аббосбек ЦСКАнинг нафақат асосий таркиб вакилига, балки жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Москва клуби таркибидаги 18 ўйинда ҳамюртимиз 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.

"Transfermarkt" портали Файзуллаевнинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating: +61   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика