"Бургутлар"нинг Туркиядаги йиғинига Сурия терма жамоаси ва ЦСКА дарвозабони Максим Сарраф келиб қўшилди. 2005 йилда туғилган посбон "армиячилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сарраф Сурия билан Қатардаги Осиё Кубогида ҳам қатнашди.
Аввалроқ "Андижон" таркибига Суннатилла Абдуллажонов, Бектемир Абдуманнонов, Марлен Чобанов, Дамир Имери жалб қилинган эди.