Latest news

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) News

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 1-турида "Ифтихор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Учрашувдан олдин ўзбек эстрада санъаткорлари ижросида концерт дастури ташкил этилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари рақиб дарвозасини ишғол этиш мақсадида ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб «Истиқлол» жамоаси томонидан уюштирилаётган ҳужумлар хавфли кўриниш ҳосил қила бошлади. Биринчи бўлим 31-дақиқасига келиб Анвар Ҳожимирзаев ҳисобни очиб, «Истиқлол» жамоасининг жорий мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 35-дақиқада Фаррух Иброҳимов «Истиқол» жамоасининг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.



Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. 90-дақиқага келиб заҳирадан ўйинга қўшилган тажрибали Анвар Бердиев бош билан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Фарғона вилояти дербиси шу тариқа «Истиқлол» жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
1-тур
“Ифтихор" – “Истиқлол” 0:3 (0:2)
Голлар:
Анвар Ҳожимирзаев 31 (0:1), Фаррух Иброҳимов 35, (0:2), Анвар Бердиев 90, (0:3)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи: Шухратжон Бозоров.
Комиссар: Зоҳиршоҳ Акрамхонов.

"Ифтихор": 1. Малик Абдулазиз Бурхонов, 4.Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 6.Асадбек Маъмуров, 7.Саиджон Абдужабборов, 11.Хабибулло Буватоев, 19.Таваккал Абдураҳмонов, 21.Жамшид Тўрақулов, 25.Шохруҳ Юлдашев, 27.Исмоилжон Толипов, 77.Абдумалик Тошпўлатов.
Захира: 16.Дилхуш Мўйдинов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 13.Шухратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков, 90.Ғиёсжон Турсунов.
"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 2.Шерзодбек Содиқжонов, 3.Фаррух Иброҳимов, 8.Сардорбек Сотволдиев, 9.Абдуқодир Артиқов, 10.Элёржон Акбаров, 13.Тимур Султанов, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 17.Анваржон Хожимирзаев, 20.Улуғбек Худайбердиев, 30.Элдор Эргашов.
Захира: 12.Жасурбек Абдуллаев, 4.Жасурбек Эрмаматов, 6.Илҳомжон Алижонов, 7.Риза Айвазов, 11.Анвар Бердиев, 19.Файзулло Жуманқўзиев, 22.Сардор Теляков.


Фото: Беҳруз Холиков

Бекзод Толибов тайёрлади


Iftixor

PRO-League A. Round 1

04/04/2019, 15:00

3
:
0
Finished

Istiqlol Ferghana

45'
90'
1'  
2'  
3'  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика