Latest news

15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  1 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  1 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  5

"2022 йилги ЖЧ шунчаки Мессига бериб юборилганини ҳамма билади" — Патрис Эвра News

"2022 йилги ЖЧ шунчаки Мессига бериб юборилганини ҳамма билади" — Патрис Эвра

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра 2022 йилги Жаҳон чемпионати олдиндан ҳал этиб бўлинганини айтди.

У RMC эфирида ҳатто францияликлар ҳам Аргентина ғалабасини кўришни хоҳлаганини таъкидлади.

"Яхши, биз 2018 йилдан бери ғалаба қозонмадик, лекин 2022 йилда Жаҳон чемпионати шунчаки Мессига бериб юборилганини ҳамма билади. Ҳаммаси олдиндан белгилаб қўйилганди, ҳатто францияликлар ҳам шуни хоҳлаган... Франция – Аргентина финали бошидаги пенальтини эсланг", – деди Эвра.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, шунингдек, Дидье Дешамнинг келажаги ҳақидаги доимий гап-сўзларга нуқта қўйиш кераклиги, асосий эътиборни навбатдаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга сарфлаш зарурлигини қайд этди.

"Биз ҳали ҳам Дешам ҳақида гапиряпмиз. Одамлар ҳар бир турнирдаги финал ва ярим финалдан чарчадими? Сиз ғалаба қозонишни хоҳлайсизми ёки шунчаки чиройли ўйнашними?"

Дидье Дешамнинг узоқ йиллик фаолияти поёни аллақачон режалаштириб қўйилган ва Зинедин Зидан ЖЧ-2026дан кейин Франция бош мураббийи лавозимини эгаллаши муқаррар.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган мундиаль финалида Францияни мағлуб этганди. Асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланган ва пенальтилар сериясида аргентиналиклар 4:2 ҳисобида зафар қучган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика