"81 ёшига етганда ажойиб, дунёдаги энг яхши инсоннинг юраги уриши тўхтади. Уларнинг яқинлари ва қариндошларига хамдардлик билдирамиз", - деб ёзади "Динамо Киев" клуби матбуот хизмати.
Базилевич 1957-1965 йиллар давомида "Динамо Киев" шарафини ҳимоя қилган. Қайд этиш керак, у 1979 йилда "Пахтакор"нинг мураббийлар штабида иш бошлаганди. Ўша йили бўлган машъум ҳодисада у самолётга чиқа олмай қолган.