15 apr 2019 14:17

17 апрель куни ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташланади, жамоалар орасида Ўзбекистон йўқ

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
ОФК штаб-квартирасида жаҳон чемпионати биринчи саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Қуръа маросими 17 апрель куни бўлиб ўтади. Маълумки, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилади. Июнь ойидан бошлаб эса дастлабки саралаш ўйинлари старт олади. Саралаш босқичининг биринчи раундида ФИФА рейтингига кўра Осиё бўйича 35-46 рақамдаги жамоалар иштирок этади. 

Бу жамоалар - Малайзия, Камбоджа, Макау, Лаос, Бутан, Мўғулистон, Бангладеш, Гуам, Бруней, Тимор-Лесте, Покистон ва Шри Ланка. Кўриб турганингиздек, саралаш учрашувларининг биринчи раундида 12та жамоа ўзаро баҳс олиб боради. Уй-меҳмон тарзида ўтадиган баҳслардан сўнг 6та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичини 2-раунддан бошлайди. Иккинчи раунд беллашувлари сентябрда бошланади. Бунда ФИФА рейтингига кўра Осиё бўйича 1-34 ўриндаги жамоалар, шунингдек биринчи раунддан муваффақиятли ўтган 6та жамоа, жами 40та терма жамоа иштирок этади.

Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +45 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика