UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  7 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  2 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  9 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  23 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  16 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ

2023 йилнинг 11 апрель куни Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигига расмий хат йўллаб, "Динамо" клуби эҳтимолий Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, "Динамо" стадиони 2024 йилги мавсумдан бошлаб чемпионат ўйинларини қабул қила олмаслигини маълум қилганди.

Орадан 8 ой ўтиб, "Динамо" стадиони майсаси, дренаж ва суғориш тизимини янгилаш ишлари бошланди.

Шу йилнинг 15 май куни "Динамо" клуби Лигага мурожаат қилиб, "Динамо" стадиони мавсумга тайёр қилингани ва уни қабул қилиб олиш учун мутахассислар юборишни сўради. Вилоят ҳокимлиги эса 20 май кунги "Динамо" – "Пахтакор" учрашувини "Динамо" стадионида ўтказиш истагини билдирди.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3-бандида футбол клуби уй учрашувларини ўтказувчи ва захира стадионлари актини расмий учрашув санасидан камида уч ҳафта аввал Лигага тақдим этиши лозимлиги кўрсатилган. 15.8-бандда эса футбол клуби учрашув стартига 20 кундан кам бўлмаган муддатда Лигага мазкур учрашув санаси ёки вақтини ўзгартириш борасида батафсил асослантирилган мурожаат билан чиқишга ҳақли экани қайд этилган. Бироқ расмий учрашув стартига 5 кун муддат қолган бир вақтда мавсум учун тайёр бўлмаган стадионда Суперлига учрашувини ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Бунга қуйидаги сабабларни келтириш мумкин:

•  Суперлиганинг меҳмон мақомидаги жамоаси сафар ўйини учун йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарни камида бир ой муқаддам буюртма қилади;

•  ЎзФҲМ Суперлига учрашуви ўтадиган стадионда VAR техникаси фаолиятини ташкил этиш учун камида бир ҳафта аввал тайёргарлик бошлаши лозим;

•  Суперлига телетрансляцияси ҳуқуқи эгаси ҳисобланган "Спорт" телеканали ҳар қандай расмий учрашув учун режаларини икки ҳафта аввал тасдиқлайди.

Шунга қарамай, Лига ўз мутахассисларини 16-17 май кунлари Самарқанд шаҳрига хизмат сафарига юборди. "Динамо" стадионида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, стадион Суперлига ўйинларини ўтказиш учун тайёр эмас деб топилди. Боиси:

•  стадион прожекторлари айни вақтда 1258 люксни ташкил қилади. Суперлига стадиони учун талаб эса 1800 люкс ҳисобланади;

•  майдон атрофи резина ёки сунъий қоплама билан эмас, асфальт қоплама билан ўралган, бу эса спортчилар соғлиги учун хавфли ҳисобланади;

•  мухлислар жой олиши кўзда тутилган айрим трибуналарда бетон қоплама эмирилиши натижасида қаттиқ тош бўлаклари ажралиб чиққан, бу эса хавфсизлик талабларига мос келмайди;

•  захира футболчилари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун шароит мавжуд эмас;

•  стадион VAR ҳамда МТРК техникаси фаолият олиб бориши учун 100 мбит/с дан бўлган алоҳида-алоҳида интернет линиясига эга эмас;

•  стадион аудиотизимида созлаш ишлари олиб борилиши лозим;

•  учрашув комиссари хонаси Лига талаби даражасида жиҳозланмаган;

•  ҳар икки жамоанинг захира футболчилари ва расмийлари жой олиши лозим бўлган техник ҳудуд Лига талаби даражасида эмас.



Ҳозирча фақатгина "Динамо" стадиони майдони, майсаси, дренаж ҳамда суғориш тизими янгиланган. Бироқ мазкур иш билан шуғулланган корхона мутахассислари Лига билан суҳбатда камида май ойи сўнгига қадар майдон майсаси расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдирди. Майдон мутахассислари хулосасига амал қилмай, майдонда бирор тадбир ўтказилса, корхона майдоннинг келгуси ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмаслигини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Динамо" стадиони ҳозирча Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас деган хулосага келди. Стадионни тезроқ тайёрлаш ва унинг барча талабларга жавоб бериши юзасидан биргаликда ишлаш борасида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёр.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
17 май 18:11:26
Negmat Negmatov
Ассалому алейкум хурматли футбол ишкибозлари. Самарканд шахрида 2-та Стадион бор, хар икки йилда ремонт килинади, ё курувчилар сокка килади ё мутассадилар, мана аввалги йил Олимпия стадиони та'мирланди, { ресубликанский больница рупарусидаги } нега ушбу стадион га кабул килмайди, сабаб нимада, давлатни канча пули сарфланди ахир, бир тееширадиган ташкилот йукми. Бечора ишкибозлар хар тур Жиззахга бориб келади уз хисобидан ахир. Динамо га омад ёш булсин, ишкибозларига соглик - саломатлик, олга Динамо Самарканд
+1   
17 май 21:27:30
Dima
Dinamoni muxlislari kop va yaxshi muxlislik qiladi. Lekin korrupsiya avj olganimi ular xam bilishadi
+1   
17 май 20:35:38
RM&Ars&Int&BVB&PSJ
21 asrda bizada xaliyam stadionla 19 asriki bop yotipti xar yili remontalab bop qoladi qachon zamonaviy stadionga otadi viloyati stadionlari sal uyalsa bolardi xukumatam wuncha soliqla wuncha wtrafla bittadan stadion qurberonasa 30-40minli
+1   
17 май 18:14:43
Berdiyor Mamirov
Bularni tóğirlaguncha Dinamo ikki marta pastgi ligaga tushib chiqsa kk
+1   
17 май 17:51:13
Mamadiyorov Mahmud
Dilshodbek9099 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bor bitta emas 3 ta stadion bor. Shu stadionlarga mos o'yinchilar yo'q.
Зўрку
+1   
17 май 17:50:04
Не твой уровень Дорогой
Динамо билан Сурхонни хусусийлаштириб хонавайрон килди булар. Мана окибат. Хокимлик карамогида булса хамма ишлар назоратда буласди хусусий булгандан кейин хомийлар хам базида молиявий томонлама кийналиб колади. Самаркандга футбол кайтишини жуда согинди одам. Энди булар ишни чузишмаса булгани хали 2 даврадан уйга уйнащи хам аникмас эхх кандай Стадион кандай жамоа едия Динамо...
+1   
17 май 17:36:54
Dilshodbek9099
Mamadiyorov Mahmud фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Самарқанд вилоятида бошқа стадион йўқми, куни Жиззахдаги стадионга қолганми, Сурхон Тошкентнинг ўгай жамоаси бўлиб улгурди, Динамо ҳам Жиззахни иккинчи жамоаси бўлмоқда.
Bor bitta emas 3 ta stadion bor. Shu stadionlarga mos o'yinchilar yo'q.
+1   
17 май 16:55:31
Mamadiyorov Mahmud
Самарқанд вилоятида бошқа стадион йўқми, куни Жиззахдаги стадионга қолганми, Сурхон Тошкентнинг ўгай жамоаси бўлиб улгурди, Динамо ҳам Жиззахни иккинчи жамоаси бўлмоқда.
   
18 май 10:49:31
Mamadiyorov Mahmud
сугдийона 70 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жиззах самарканд кушнилар у.н доимо эшик очик пахтакор уйинига борамиз олга
Жиззах Самарқанд бирга, Сурхондарё ва Қашқадарё сингари, олға Сўғдиёна, олға Динамо.
   
18 май 09:24:08
сугдийона 70
Mamadiyorov Mahmud фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Самарқанд вилоятида бошқа стадион йўқми, куни Жиззахдаги стадионга қолганми, Сурхон Тошкентнинг ўгай жамоаси бўлиб улгурди, Динамо ҳам Жиззахни иккинчи жамоаси бўлмоқда.
Жиззах самарканд кушнилар у.н доимо эшик очик пахтакор уйинига борамиз олга
   
18 май 09:13:25
Mamadiyorov Mahmud
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bilmasangiz nima qilasiz tavakkal gapirib Surxonni stadioni remontda edi mavsumni ikkinchi qismida Termezda o'ynaydi avval keraklicha malumotni bilib tanqid qiling
Ўша стадион неча йилдан бери ремонтда, таъмирлаш ишлари узоғи билан бир йилда битар эди, Термиздаги стадион неча йиллардан бери битмайди, гап сурхонни раҳбарларида уларга Термиз эмас Тошкентда жамоани ўйинларини ўтказиш қўлай, бўлмаса битта стадион ремонтини беш йилга чўзмас эди,
   
18 май 07:32:10
Akbarxo'ja Tursunov
Job Ir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Динамо жамоаси катта хато қилган айнан Пахтакорга карши ўйинни ўзида ўтказишни сўраб. Бошка жамоа билан ўйинда сўрашганида шунча муаммо йўқ эди.
Шоттаям Пахтакор айбдор
   
17 май 23:14:48
Umid choriyev
stadioni talabga javob bermaydigan klublarni supeligada o‘ynatmaslik kerak Surxon dinamo qizilqum metallurg klublari yiliga chim almashtiradi.
   
17 май 20:54:45
fc Surxon
Mamadiyorov Mahmud фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Самарқанд вилоятида бошқа стадион йўқми, куни Жиззахдаги стадионга қолганми, Сурхон Тошкентнинг ўгай жамоаси бўлиб улгурди, Динамо ҳам Жиззахни иккинчи жамоаси бўлмоқда.
Bilmasangiz nima qilasiz tavakkal gapirib Surxonni stadioni remontda edi mavsumni ikkinchi qismida Termezda o'ynaydi avval keraklicha malumotni bilib tanqid qiling
   
17 май 20:39:40
Job Ir
Динамо жамоаси катта хато қилган айнан Пахтакорга карши ўйинни ўзида ўтказишни сўраб. Бошка жамоа билан ўйинда сўрашганида шунча муаммо йўқ эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика