UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  0 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  5 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  6 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  21 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  4 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  4 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5

Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида Янгиликлар

Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида

Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти Сурия - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув таҳлилини сайтимизга тақдим этди.

Россиянинг мазкур компанияси ҳар бир ўйинни чуқур таҳлил қилиб уни федерацияларга тақдим этади.

Демак, Сурия - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс маълумотлари қуйидагича кўриниш олган.

Даставвал қисқа статистик маълумотни эътиборингизга тақдим этамиз.

90 ДАҚИҚА ИЧИДА              

Сурия

Ўзбекистон

Гол

1

0

Зарбалар

15

10

Дарвозага

3

2

Сариқ

4

2

Офсайд

4

4

Дарвозабонлар сейви

0

1

Аут

27

31

Бурчак зарбаси

3

4

ТТҲ

782/560 (фойдали)

830/594 (фойдали)

Якка кураш

185/97 (фойдали) 52%      

185/88 (фойдали) 48%

Ҳужум қилиш тезлиги

16.54

17.4

Аниқ тўп узатиш тезлиги

12.1

14.72


Кўриб турганингиздек, техник, тактик ҳаракат (ТТҲ) бўйича рақибдан устунлик қилганмиз. Ўйиндаги тезкорлик ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси фойдасига, ҳужум қилиш тезлиги ҳам. Фақат голни биз эмас рақибларимиз уришди. 

Аммо якка курашлардаги устунлик Сурия терма жамоасининг фойдасига.

Статистика ҳужумларнинг сони бўйича ҳам Ўзбекистонни устунлигини кўрсатади. Аммо ҳужум қила туриб якунловчи зарбани бериш борасидаги устунлик рақиб фойдасига. 


ҲУЖУМ                                    

Сурия           

Ўзбекистон

Ҳужумлар

95

107

Тезкор ҳужум

16

20

Позицион ҳужум

69

74

Стандартдан

10

13

Чап қанотдан

29

38

Марказдан

23

22

Ўнг қанотдан

33

34

ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖУМ

Сурия

Ўзбекистон

Ҳужумлар зарба билан

13

10

Тезкор ҳужум

1

0

Позицион ҳужум

8

5

Стандартдан

4

6

Чап қанотдан

5

3

Марказдан

2

2

Ўнг қанотдан

2

0


Сурия терма жамоаси Малайзияда бизникилардан аввал бориб ҳавога мослашганликлари уларга қўл келди. Кечаги мағлубиятга ҳавони баҳона қилмаймиз, аммо бизникиларни ўйин охирида холсизланишига сабаб ҳам шу аслида (мураббийнинг тактикасидан ташқари).


0-15 дақиқа                                                       

15-30 дақиқа  

30-45 дақиқа  

45-60 дақиқа  

60-75 дақиқа  

75-90 дақиқа  

45-55

43-57

50-50

50-50

67-33

51-49

51-49 Сурия терма жамоаси фойдасига


Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30-дақиқагача тўп билан назорат қилишда устунликка эришган. 60-дақиқадан кейин Сурия катта фарқ билан олдинга ўтиб кетган, 67-33. Сўнгги 15-дақиқада фарқ катта бўлмаган. Ўйинни тўлиқ ҳисобидаги фоизлар кўрсатгичи 51-49%, устунлик Сурияда. 60-75 дақиқа оралиғидаги ўйин темпи олий лигамизнинг ўзгинаси.

"Instat Index" бўйича Суриянинг 9 нафар футболчиси ТТҲ бўйича 200талик кўрсатгичидан ўтган. Ўзбекистондан бор йўғи уч нафар футболчи шундай кўрсатгичга эришди.


Футболчи                 

Instat Index      

Футболчи            

Instat Index     

Алма

231

Лобанов

228

Ал Ажан

239

Тўхтахўжаев

192

Ал Солиҳ

206

Исмоилов

209

Ал Мидани

217

Кримец

197

Женят

225

Хошимов

190

Ал Мобайед

237

Ҳайдаров

213

Хож Муҳаммад

190

Аҳмедов

197

Юсуф

221

Машарипов

180

Ал Мавас

195

Бикмаев

199

Мардикян

199

Абдухолиқов

193

Харбин

240

Жепаров

198

Ал Накдали

198

Шомуродов

177

Ал Жафал

182

Сергеев

197

Ал Хатиб

207

Гейнрих

161


Ўзаро тўп узатишлар сони ҳам аввалги ўйинларга нисбатан кўп "брак" бўлганини кўрсатади. Аҳмедов ва Ҳайдаров ўртасидаги боғлиқликни инобатга олмаса, қолган ўйинчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунмаганликларини кўрасиз.


Статистика шуни кўрсатаяптики, терма жамоамизнинг энг ожиз нуқтаси, бу ўнг қанот ярим ҳимояси. Бу қанотда ўйнаши керак бўлган Марат Бикмаев ўртага ўтиб кетаверган. 


Сурияда эса бундай муаммо кузатилмаган. Уларда барча футболчилар ўзларига берилган вазифани тўлиқ адо эта олганлар.


Рейтинг: -182   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика