UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Россия чемпионатидаги энг кучли 10 нафар марказий осиёлик легионер Янгиликлар

Россия чемпионатидаги энг кучли 10 нафар марказий осиёлик легионер

Россиянинг машҳур championat.com сайти Россия чемпионатида ўйнаган Марказий Осиёлик энг кучли 10 нафар футболчини эълон қилди.
Қувонарлиси 10 нафар футболчи орасида 4 нафар ўзбекистонлик футболчи ҳам бор.


Бу рўйхатга маҳаллийлаштирилган Владимир Маминов, Олег Пашинин ва Алексей Поляков каби футболчилар киритилмаган.

10. Андрей Фёдоров, Ўзбекистон


«Алания», 1998-1999, 42 ўйин, 1 гол
«Рубин», 2000-2008, 127 ўйин, 15 гол

Фёдоров – Қурбон Бердиевнинг «Рубин» машинасининг муҳим қисмларидан бири бўлганди, у 2008 йил Россия чемпиони бўлган. Ақлли ва ҳаракатчан ҳимоячи, шерикларини қийин вазиятда қўллаб тура олади. У «Рубин»да биринчи лигадан чемпионликка қадар ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ЦСКАда ўйнаши мумкин эди. Бироқ Осиё Чемпионлар кубоги доирасида ҳакамни тепгани учун бир йилга дисквалификация қилинган эди. Шунга қарамай Владикавказ, Калининград ва Қозонда Фёдоров ишонса бўладиган ҳимоячи сифатида эслаб қолишган.



9. Виталий Денисов, Ўзбекистон


ЦСКА, 2003-2006, 3 ўйин
«Локомотив», 2013-..., 119 ўйин, 1 гол

Тезлик, ишонч, чайирлик каби сўзлар билан «Локомотив» мухлислари Денисовга таъриф беришлари мумкин. Виталийга ҳеч бир ўйинда эътироз бўлмаган, ҳар бир учрашувда "черкизовалик Тор" чап қанотда шундай югурадики баҳслардан кейин майдон ишчилари ўша қанотни анча вақт яна ўз ҳолатига келтиришса керак. Денисов Россиядаги фаолиятини ЦСКАда бошлаган. Аммо жароҳат туфайли асосий таркибга кира олмаган. «Днепр»да олти мавсум ўтказиб Виталий Россияга тажрибали футболчи сифатида қайтди. Айни пайтда у энг кучли қанот ҳимоячиси номига даъвогар бўла олади.



8. Сергей Тимофеев, Қозоғистон

«Динамо», 1992-94, 43 ўйин, 3 гол
«Алания», 1995-97, 67 ўйин, 3 гол
«Локомотив НН», 1998, 32 ўйин, 6 гол

7. Муҳсин Муҳаммадиев, Тожикистон

«Локомотив», 1992-1993, 41 ўйин, 12 гол
«Спартак», 1994-1995, 30 ўйин, 13 гол
«Локомотив НН», 1996-1997, 56 ўйин, 16 гол
«Торпедо», 1998, 14 ўйин, 2 гол
«Шинник», 1999, 11 ўйин, 1 гол


6. Игорь Черевченко, Тожикистон

«Локомотив», 1996-2001, 170 ўйин, 9 гол
«Торпедо», 2002, 12 ўйин
«Алания», 2002, 5 ўйин


5. Одил Аҳмедов, Ўзбекистон

«Анжи», 2011-2014, 109 ўйин, 6 гол
«Краснодар», 2014-2017, 101 ўйин, 7 гол

Футбол оламида Одил Аҳмедовни ёмон кўрадиган битта ҳам одам бўлмаса керак. Уни қандай яхши кўрмаслик мумкин? Майдонда профессионал, ўйинда борини берадиган, майдондан ташқарида оддий камтар одам. Одилни тунги клубда мадҳия садолари остида шампан виносини ичаётганини кўрмайсиз, бу аниқ. Аҳмедов «Анжи»да юлдузга айланганди. Это’О ва шериклари рақиб майдонида юрганида Одил ҳимояга қарашарди. «Краснодар»га тез қўшилиб кетган ва жамоа ривожига катта хисса қўшганди.



4. Рашид Раҳимов, Тожикистон

«Спартак», 1992, 1994-1995, 26 ўйин
«Локомотив», 1993-1994, 14 ўйин


3. Дмитрий Хомуха, Туркманистон

«Зенит», 1995-1996, 61 ўйин, 4 гол
ЦСКА, 1997-2000, 116 ўйин, 27 гол
«Шинник», 2001-2003, 69 ўйин, 16 гол
«Терек», 2004-2005, 36 ўйин, 4 гола

2. Владимир Нидергаус, Қозоғистон

«Ротор», 1992-1997, 1999, 168 ўйин, 68 гол


1. Миржалол Қосимов, Ўзбекистон


«Спартак» Владикавказ, 1992, 25 ўйин, 3 гол
«Алания», 1994-1996, 1999, 2003-2004, 104 ўйин, 30 гол
«Крылья Советов», 2000-2001, 45 ўйин, 6 гол

Ёмон футболчи Ўзбек Марадонаси номини олмайди, бунга қўшиласиза? 20 йилдан ортиқ вақт ўтди, аммо Владикавказда Москва клублари гегемонлигига чек қўйган олтин жамоани эслаб юришлари аниқ. «Алания» ярим ҳимоячиси майдонни ажойиб кўриш қобилиятига эга эди, тўп узатишлари, жарима тўпларини қойилмақом тарзда бажарарди. «Ливерпуль» дарвозасига жаримадан урган голини кўрган барча инсон буни эсдан чиқармаса керакс. Ўсмирлар ўртасида Европа ва Жаҳон чемпиони, Россия чемпиони, икки марта кумуш медаль соҳиби ва Ўзбекистонда бир қатор совринлар эгаси. Яна саволлар борми? Миржалол Қосимов – Россия премьер-лигасининг биринчи голи муаллифи, Ўзбекистонинг ҳақиқий фахри ва Россия чемпионатининг энг ёрқин легионерларидан бири.



championat.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика