UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  29 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  8 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  48 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси кеча, 25 март куни Канада U-23 термасига қарши куч синашди.

“Ал-Хор” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ ўзбекистонлик ёшлар Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U–22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашув
Доҳа, Қатар
25 март, шанба

Ўзбекистон U-22 — Канада U-23 — 0:1

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Акрамжон Комилов, Ҳусниддин Ғофуров (Хушнудбек Авилов, 45), Абдужамол Исроилов, Азиз Ғаниев (Достон Ибрагимов, 69), Жасур Яхшибоев (Андрей Сидоров, 72), Жавоҳир Қаҳромонов (Жамшид Юсупов, 69), Ҳуршид Ғиёсов (Жавоҳир Сиддиқов, 45), Забиҳилло Ўринбоев. 


Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика