UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Бундеслига. "Бавария" "Унион" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:30РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  34 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ёш спортчилар учун танлов эълон қилади Янгиликлар

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ёш спортчилар учун танлов эълон қилади

Хабарингиз бор, бу йил илк бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа 16-26 май кунлари Таиланд мамлакатида ўтказилади.

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилади. Танловда 1997, 1998 ва 1999 йилларда туғилган ёшлар қатнашишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун фақатгина Тошкентга келиш талаб этилади.

Танлов 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Уни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи ўтказади. Испаниялик мутахассис кун давомида иштирокчиларни турли хилдаги машқлар ва тест-синовлари орқали кўздан кечиради. Танловда ўзини кўрсатганлар саралаб олинади ва кейинчалик футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинига жалб этилиши мумкин.

Бугунги кунда футзали ривожланган мамлакатлар бу методикадан доимий тарзда фойдаланиб келмоқда.

Танловда мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ёшлар қатнашишлари мумкин. 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" мажмуасида 10:00дан бошланадиган танловда ўзингизни кўрсатинг ва сизда футзал бўйича ёшлар терма жамоаси аъзосига айланиш имкони пайдо бўлади.

P.S. Танловда иштирок этишни истаганлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари лозим.


Мурожаат учун телефонлар:
+99894 6323366
+99893 1814111

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика