UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  0 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  110 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  9 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида иштирок этиш учун КХДРга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида иштирок этиш учун КХДРга жўнаб кетди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичида иштирок этиш учун бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан 15:00да КХДРга учиб кетди.

КХДРга йўл олишдан аввал Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Терма жамоалар маркази раҳбарияти билан учрашди.

Шерали Бобоқулов бош мураббийлигидаги жамоа Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.



Қуйида саралаш босқичида иштирок этадиган футболчилар рўйхати келтирилган.

Дарвозабонлар:
Лайло Тилолова, Мафтуна Жонимқулова, Гуландон Бойматова;

Ҳимоячилар: Холида Дадабоева, Камола Рисқиева, Мафтуна Шойимова, Дилрабо Асадова, Нозима Камолтоева;

Ярим ҳимоячилар: Иродахон Турдалиева, Зумратхон Назарова, Умида Зоирова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова, Саида Галимова, Махфуза Туропова, Феруза Турдибоева, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова;

Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик, Лианна Нарбекова, Махлиё Сарикова, Рушания Сафина.

“B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ўйин тақвими қуйидагича:

3 апрель. Гонконг – Ўзбекистон

7 апрель. Ўзбекистон – Ҳиндистон

9 апрель. Ўзбекистон – КХДР

11 апрель. Жанубий Корея – Ўзбекистон

Регламентга кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Шу тариқа, 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида жами 8 терма жамоа иштирок этади. Финал босқичида энг яхши натижани қайд этиган беш терма жамоа Францияда июнь/июль ойларида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ЖЧ–2019 мусобақасига йўлланма олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1548 очко) бормоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика