UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  8 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3

Бугун "Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги навбатдаги учрашувни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди.

“Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказилган ўйинда "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан майдон марказида кечди. Танаффусга яқин Мансур Саидов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг қўқонликлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов захирадан майдонга тушиб, “дубль” муаллифига айланди. Дастлабки голда Аҳмедовга Мансур Саидов ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумчи иккинчи голини қарши ҳужумдан сўнг нишонлади.

Иккинчи бўлим ўрталарида футболчилар майдонда ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Оқибатда учрашувни бошқариб борган Аҳрор Рисқуллаев ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатди.

"Навбаҳор"дан Рўзимбой Аҳмедов ва Неманья Йованович томошабинлар сафидан жой олишди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли четлатилган футболчилар ўрнига Тимур Толипов ва Равшан Хурсанов майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати ўйин охирларида Жаҳонгир Меҳмонов ва Суҳроб Бердиев ҳам қизил карточка билан жазоланишди.

"Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини 22 февраль куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказилади.


"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0

Голлар: Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов 2та

"Навбаҳор" таркиби: Асилбек Аманов, Тоҳир Шамшитдинов, Ғиёс  Комилов, Аббос Отахонов,  Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Рўзимбой Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Толипов, Равшан Хурсанов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

"Қўқон-1912" таркиби: Музаффар Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Баҳодир Акрамов, Носир Отақўзиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр  Мерзляков, Суҳроб Бердиев, Жалил Кимсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Рустамов, Азиз Ашуров, Филип Райевац, Шоҳруҳ Холматов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика