UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  5 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз! Янгиликлар

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз!

Сўнгги йиллардаги фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказган Сергей Смородин ўз фаолиятини Украинанинг “Черноморец Одесса” жамоасида давом эттиради.

Ўз вақтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам тўп сурган истеъдодли дарвозабон фарғоналиклар таркибида бир қатор ишончли мавсумларни ўтказди. “Нефтчи” ПФК ўз сафида фаолият олиб бораётган ва ўз тарбияланувчиларининг хар бирини юқори даражадаги топ жамоалар таркибида ўйнаш тарафдори ҳамда бу ғояни қўллаб-қувватлайди. Сергей Смородинга Украина клубидан хар тарафлама фойдали ва қулай бўлган таклиф келиб тушди. “Нефтчи” ПФК дарвозабонга ушбу жамоанинг бир қатор йиғинларида иштирок этиш имкониятини яратиб берди ҳамда Смородин “Черноморец Одесса” кўригидан муваффақиятли тарзда ўтди. Эндиликда ўзбекистонлик вакилимиз Украина футболида ўз омадини синаб кўради.

Сергей Смородинни Европадаги фаолияти орқали дарвозабон сифатида янада ўсиши учун  “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби уни “Черноморец Одесса”га ўтишига розилик билдиришди. Умид қиламизки, Сергей украиналиклар сафида ўз профессионал даражасини янада ўстиради ва Ўзбекистон МТЖга муносиб ижрочи бўлиб етишади.


“Нефтчи” ПФК эса собиқ жамоамиз вакилининг навбатдаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди! 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика