UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

Мавсумнинг илк финалида МЮ "Саутгемптон"га қарши ўйнайди. Превью Янгиликлар

Мавсумнинг илк финалида МЮ "Саутгемптон"га қарши ўйнайди. Превью

Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Саутгемптон" ўртасида Англия лига Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

57-маротаба ўтказилаётган турнирнинг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити" ҳисобланади. Ўтган мавсумда "шаҳарликлар" ҳал қилувчи баҳсда "Ливерпуль" билан пенальтилар сериясигача етиб боришди ва омад Манчестер шаҳри жамоасига кулиб боққан эди.

Тошкент вақти билан 21:30да бошланадиган Англия лига Кубоги финали Англия терма жамоаси ўйинлари бўлиб ўтадиган "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Ушбу турнир илк маротаба EFL (Англия лига Кубоги) номи остида ўтказилмоқда. Бунга сабаб - жорий мавсумда турнирга ҳомий топилгани йўқ.

Ушбу турнирда энг кўп ғалабага эришган клуб "Ливерпуль" ҳисобланади. Қизиллар Англия лига Кубоги тарихида 12 маротаба финалгача чиқиб, 8 та кубокни қўлга киритишган.

Жорий мавсумдаги Англия лига Кубоги финаличилари ушбу босқичга қадар қуйидаги жамоаларни мағлуб этишди:

"Нортхэмтон Таун" - "Манчестер Юнайтед" 1:3

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:0

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 4:1

Ярим финал

"Манчестер Юнайтед" - "Халл Сити" 2:0

"Халл Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:1


"Саутгемптон" - "Кристал Пэлас" 2:0

"Саутгемптон" - "Сандерленд" 1:0

"Арсенал" - "Саутгемптон" 0:2

Ярим финал

"Саутгемптон" - "Ливерпуль" 1:0

"Ливерпуль" - "Саутгемптон" 0:1


ТРАНСЛЯЦИЯ


Ушбу учрашувни бор-йўғи 0.06 $ (6 цент) эвазига TAS-IX ҳудудида Aleziya.com сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. Setanta Sports+ канали ушбу учрашувни Тошкент вақти билан 21:25 дан бошлаб эфирга узата бошлайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика