UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  4 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  18 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  32 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди Янгиликлар

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди

Ҳамдардлик билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси спорт жамоатчилиги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футболчи ва мураббий Мақсуд Ниёзимбетовнинг 59 ёшида оламдан ўтганлигини қайғу билан маълум қилади.

М. Ниёзимбетов 1958 йилда Нукус шаҳрида туғилди. У 1977 йили Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университетининг жисмоний    тарбия факультетига ўқишга кириб, “Буревестник” футбол жамоаси таркибида ўйнади. Орадан бир йил ўтгач, 1978 йили Нукус шаҳрининг “Амударё”  жамоасига чақирилди. Ушбу жамоа сафида собиқ иттифоқ чемпионатининг 2-лигасида қатор йиллар тўп сурди. Сўнгра, 1986-1990 йиллар оралиғида “Бетоншик” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. У футболчилик фаолияти мобайнида бир неча бор Қорақалпоғистон чемпионатининг ғолиб ва совриндори, Кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритди.

Мақсуд Ниёзимбетов кўп йиллар Нукус шаҳрининг “Орол” жамоаси бошлиғи вазифасини ҳам ўтади. Жумладан, унинг раҳбарлигида бу жамоа  1992-1994 йилларда  Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этди.

М. Ниёзимбетов  1994 йили Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг бош котиби этиб сайланди. Тиниб-тинчимас, фидойи ва жонкуяр бу инсон мазкур лавозимда ўн икки йил мобайнида, яъни 2006 йилгача самарали меҳнат қилди, Қорақалпоғистон Республикасида, хусусан, унинг шаҳар ва туманларида футболни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга бош-қош бўлди. 2006-2011 йилларда эса Қорақалпоғистон республикаси касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамиятига қарашли футбол мактаби директори вазифасини бажарди. Умуман, у қайси лавозимда меҳнат қилмасин, ўз ишига катта масъулият билан ёндошди, бу билан инсонлар меҳрини қозонди.

Тажрибали футбол мутахассиси, юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган Мақсуд Ниёзимбетовнинг порлоқ хотираси оила аъзолари, шогирдлари, ҳамкасб ва дўстлари ёдида сақланиб қолади.  

Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси,
“Қария” фахрийлар футбол жамоаси.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика