UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  23 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  1 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  15

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув стадиони ўзгарди Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув стадиони ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март, пайшанба куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, стадион ўйинга тайёр бўлмагани учун Сурия ва Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади.

Ўйин вақти ўзгаришсиз қолган – учрашув маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади. Беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам ўзгармаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика