UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  7 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Испаниялик “Рэмбо” – Серхио Рамос! Янгиликлар

Испаниялик “Рэмбо” – Серхио Рамос!

Бугун "Реал" сардори Серхио Рамос 31 ёшни қарши олди. Шу боис футболчининг фаолияти ҳақидаги мақолани тақдим этамиз.

Тўлиқ исми: Серхио Рамос Гарсия

Туғилган йили ва жойи: 1986 йил 30 март. Камас, Севилья, Испания

Фуқаролиги: Испания

Бўйининг узунлиги: 183 см

Вазни: 75 кг

Амплуаси: Ҳимоячи

Клуби: “Реал Мадрид”

Рақами: 4

Фаолияти

Ёшликдаги клуби: 1996-2002 “Севилья”

Профессионал фаолияти: 2002-2004 “Севилья В”, 2002-2005 “Севилья”, 2005 йилдан бошлаб Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси.

Испания терма жамоасидаги фаолияти: 2002 U-17, 2004 U-19, 2004 U-21, 2005 йилдан Испания миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади.


Серхио Рамос Гарсия 1986 йили 30 март куни Испаниянинг Севилья вилояти Камас шаҳрида дунёга келган.

“Севилья”

Серхио 15 ёшида “Севильяда кўрикдан ўтиш учун жамоага ташриф буюрган ва кўрикда ўзини яхши томонлама кўрсата олган. Тез орада Рамос ушбу жамоанинг ёшлари сафида майдонга туша бошлаган. Рамос интервьюларининг бирида у илк маротаба футбол ўйнаган майдоннинг чими бўлмагани, дарвозалар эса тошдан бўлганини айтган. Рамос Испания чемпионати иккинчи дивизионида “Севилья”нинг ўринбосарлар таркибида 2002/03 мавсумида бир маротаба майдонга тушган. 2003/04 йилги мавсумда эса Рамос ўринбосарларнинг асосий футболчисига айланган ва 25 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган. 2004 йили “Севилья” клуби бош мураббийи Хоакин Капаррос Серхио Рамосни асосий таркибга жалб қилган. Ўша йилнинг 1 февралида Рамос ЛаЛигада “Депортива Ла-Коруния”га қарши илк дебют учрашувини ўтказган. 2004/05 йилги мавсумда Серхио Ла лигада “Севилья” таркибида 31 учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 2 маротаба ишғол қилган. Шунингдек, УЕФА кубогида Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига қарши учрашувда ҳам майдонга тушган. Йил сўнггида эса Рамос мавсум кашфиёти деб эътироф этилган.



“Реал Мадрид”

2005 йилнинг ёзида Мадриднинг “Реал” жамоаси Рамосни 27 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган. “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клублари Рамосни ўз таркибида кўришни исташганди. Аммо улар бунга эриша олишмаган.



ЖЧ-2006 мундиалидан сўнг, бир йил ўтиб “Реал” таркибида Испания чемпиони бўлган футболчи фаолиятидаги илк йирик совринни қўлга киритган. 2011 йилнинг 17 май куни Серхио “Реал” билан шартномасини 2017 йилгача узайтирган. Рамоснинг янги шартномаси бўйича у йилига 4,5 миллион евро ишлаб топарди. 2012 йил 7 январь куни Рамос Испания чемпионатидаги ўзининг 250-учрашувини ўтказган. 2014 йил 29 апрель куни эса Серхио ЕЧЛ ярим финалида Мюнхеннинг “Бавария” клубига қарши учрашувда рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоасининг финал босқичига чиқишига ўз ҳиссасини қўшган. Учрашув “Реал” фойдасига 0:4 ҳисобида ўз ниҳоясига етган. 2014 йил 24 май куни ЕЧЛ финал баҳсида Серхио Рамос 90+3-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилган ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган. Шу тариқа, “Реал Мадрид” ЕЧЛда 10-маротаба ғолиб бўлиши учун айнан Рамос имконият яратиб берган. Ўша учрашув 4:1 ҳисобида “Реал Мадрид” жамоаси фойдасига якунланган. 2016 йилги ЕЧЛ мусобақасида ҳам "Галлактикос"нинг омади чопди. 15 апрель куни "Реал Мадрид" Милан шаҳридаги "Сан-Сиро" стадионида ҳамшаҳари "Атлетико Мадрид" жамоасига қарши финалда баҳс олиб борган. Ушбу учрашувда Серхио Рамос ўйиндаги ҳисобни очган. Шундан сўнг иккинчи бўлимда Карраско "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилган ва ушбу баҳсда ҳисоб пенальтилар сериясига қадар ўзгармай қолганди. Пенальтилар баҳсида "Реал Мадрид" клуби "Атлетико Мадрид" жамоаси 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган ва ЕЧЛ мусобақасида 11 бор ғолиб бўлиш бахтига мушарраф бўлган.

2015 йил 17 август куни Рамос “Реал” билан 2020 йилгача шартнома имзолаган. Янги шартнома битимига кўра, футболчи йилига 10 миллион евро маош олади. Жамоа посбони Икер Касильяс клубни тарк этганидан сўнг Рамос “Реал”нинг янги сардорига айланди.


Терма жамоадаги фаолияти


2004 йили ёз ойида U-19 ёшлар терма жамоасида Европа чемпиони бўлган.

2005 йил 26 март куни Серхио Хитойга қарши бўлиб ўтган баҳсда Испания терма жамоаси таркибида дебют қилган. У “қизил фурия” либосини илк маротаба эгнига кийганида 18 ёшда эди. Бундай натижага аввал Испания терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Хуан Акунья эришганди. Бироз вақт ўтгандан сўнг, Рамос ЖЧ-2006 саралаш босқичи доирасида Сербия ва Черногория терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган. Ўшандан бери Рамос Луис Арагонес жамоасининг асосий таркибидан жой олган. 2005 йили 13 октябрь куни Ремос Сан-Марино терма жамоасига қарши учрашувда терма жамоадаги фаолиятида илк бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ўшанда Серхио дублга эришганди. Рамоснинг терма жамоага ташриф буюриши Мичел Салгадонинг терма жамоа билан хайрлашишига тўғри келган ва Серхио Рамос жамоада ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб қолган.



Серхио Рамос 2008 йили Австрия ва Швейцарияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида 12 учрашувдан 11 тасида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган. Рамос 2008, 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида ва 2010, 2014 йилги жаҳон чемпионатларида Испания терма жамоасининг асосий футболчиси бўлган.


Шахсий ҳаёти


Серхио Рамос Telecinco бошловчиси Ларо Альварес билан 7 июль куни ажрашган. Бу ҳақда футболчининг ўзи телефон орқали хабар берган. 2012 йил сентябрь ойида эса у журналист Пилар Рубио билан учраша бошлаган. Пилар Серхиодан 8 ёш катта. 2013 йили 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқ орқали улар ота-она бўлишлари маълум бўлган. 2014 йил 6 май куни Серхио Рамос ўғил фарзандли бўлган. Чақалоққа Серхио Рамос Рубий-кичкина деб ном беришган. 2015 йил май ойида эса улар иккинчи маротаба фарзандли бўлишларини маълум қилишган. 2015 йил 15 ноябрь куни Рамослар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келган. Ота-онаси унга Марко деб исм қўйган.




Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика