UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  8

Футзал. Олий лига гуруҳ босқичидан кейин турнир жадвали Янгиликлар

Футзал. Олий лига гуруҳ босқичидан кейин турнир жадвали

14-19 февраль кунлари Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат гуруҳ босқичининг сўнгги 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Унга кўра, амалдаги чемпион "Олмалиқ" гуруҳ босқичини биринчи поғонада якунлади. Қаршининг "Дўстлик-AIN" клуби ҳам олмалиқликлар каби 53 очко жамғарди. Ўзаро ҳар иккала ўйин ҳам 2:2 ҳисоби билан якунланган. Бундай ҳолатда тўплар нисбатининг яхшироқлиги Александр Петров шогирдларини пешқадамга айлантирди. "Ардус" эса Самарқанддаги турда икки бор мағлуб бўлди ва етакчилардан анча қолиб кетди - 44 очко. Фурқат Хайруллаев бошчилигидаги "Когон" 41 очко билан кучли тўртликни якунлаб берди. "Бунёдкор" (31 очко) бешинчи, "Металлург" (25 очко) олтинчи, "Максам-Чирчиқ" (23 очко) еттинчи ва "Пахтакор" (19 очко) саккизинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. "Нафис" (15 очко), "Турон-С" (9 очко) ва "Локомотив" (6 очко) клублари иккинчи босқичга ўта олишмади.

Тошкентнинг "Локомотив" ва Бекободнинг "Металлург" жамоалари ўртасидаги тўртинчи турдан ўрин олган учрашувнинг иккинчи бўлими кейинроқ ўтказилади. Биринчи бўлимда бекободликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди. Бу ўйин қандай натижа билан тугашидан қатъи назар юқори саккизталик ўзгаришсиз қолади.

Олий лига гуруҳ босқичидан кейин турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди.

№   

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М    

Т-Н

О

1

Олмалиқ

20   

17   

2   

1

110-31   

53   

2

Дўстлик-AIN        

20

17

2

1

79-28

53

3

Ардус

20

14

2

4

74-40

44

4

Когон

20

13

2

5

80-53

41

5

Бунёдкор

20

10

1

9

56-60

31

6

Металлург*

19

8

1

10

63-62

25

7

Максам-Чирчиқ   

20

7      

2     

11    

55-69     

23    

8

Пахтакор

20    

6

1

13

54-90

19

9

Нафис

20

4

3

13

46-78

15

10

Турон-С

20

3

0

17

31-59

9

11

Локомотив*

19

2

0

17

36-88

6

* - "Локомотив" - "Металлург" учрашувининг иккинчи бўлими тез кунда ўтказилади.


Тўпурарлар:

Улуғбек Рамазонов ("Когон") - 23
Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN") - 22
Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ") - 20
Даврон Чориев ("Ардус") - 19
Соҳиб Нарзуллаев ("Когон") - 19
Ойбек Полвонов ("Дўстлик-AIN") - 18
Дилшод Ирсалиев ("Олмалиқ") - 18
Жамолиддин Шарипов ("Олмалиқ") - 16
Линар Габдурафиков ("Пахтакор") - 16

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика