UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  5 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  5 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  9 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб Янгиликлар

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати стадионида 2003-2004 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида воҳа футболи ривожига муносиб улуш қўшган Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.

Хонқа пахта тозалаш акциядорлик жамияти, вилоят футбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг 2004 йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоаси, Бухоро вилоятининг Пешку тумани футбол йўналишидаги мактаб-интернати, шунингдек, Хоразм вилоятининг  12 та, жами 14 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди.

Дастлаб ўйинлар тўрт гуруҳда олиб борилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қуръа натижасига кўра чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Чорак финал.
УОЗК(Урганч шаҳри) – “Қорақалпоғистон-2004”(Нукус) – 4:0.
“Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ,Урганч шаҳри)–“Хонқа-1”(Хонқа тумани) – 0:0(пен.1:3).
ФМИ(Хива тумани) – “Ёшлик” (СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) – 0:1.
1-сон ФМИ-1(Боғот тумани) – 5-сон ФМИ(Урганч шаҳри)  – 0:1.

Ярим финал.
“Хонқа-1” – УОЗК – 0:3.
 “Ёшлик” – 5-сон ФМИ – 0:1.

Финал.
УОЗК – 5-сон ФМИ – 2:0.

Шундай қилиб, Урганч олимпия захиралари коллежининг УОЗК жамоаси футбол фахрийси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2017 йилги ғолибига айланди. 5-сон ФМИ тарбияланувчилари шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. “Хонқа-1” ва  “Ёшлик” жамоалари мос равишда учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ва энг яхши футболчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

 ТУРНИРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ:
“Энг яхши дарвозабон” – Олег Гуменюк(“Бинокор”).
“Энг яхши ҳимоячи” – Иномжон Матюсупов(“Ёшлик”).
“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шоҳрух Шомуротов(5-сон ФМИ).
“Энг яхши ҳужумчи” – Жамшил Оллаберганов(УОЗК).
“Энг яхши футболчи” – Мардон Бекназаров(1-сон ФМИ-1).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика