UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  7 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  13 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

«Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқадими?», Диёр Имомхўжаев муаммоларимиз ҳақида ёхуд «Эрудит Спорт»да ўқинг! Янгиликлар

«Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқадими?», Диёр Имомхўжаев муаммоларимиз ҳақида ёхуд «Эрудит Спорт»да ўқинг!

Теглар :  Эрудит Спорт
Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт»нинг 2 март, пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сони анонси билан таништирамиз.

Одатдагидек, газетанинг №18-сонида ҳам долзарб мавзулар кўтарилган.

«АВВАЛ ИҚТИСОД, КЕЙИН СИЁСАТ»
Газетанинг кириш мақоласида бошланажак Олий Лига ўйинлари олдидан долзарблигича қолаётган муаммо кўтарилиб, таклиф ва ечим кўрсатиб ўтилган.
«Ҳар баҳор шу бўлар такрор» деганларидек, бошланажак янги футбол мавсуми одатдагидек кўринишда старт томон одимламоқда. Яна ўша у ёқдан бу ёққа ўтишлар, Олий Лиганинг одатий ва кутилган ўйинлари, ҳакамлар хатоси, келишилган ўйинлар гумони, далилсиз айбдор... Доимий айланадиган мавзулардан зерикасан, киши. Аммо ҳар йилги мавсумни интиқлик билан кутиш ҳам аслида қўлимизда. Бунинг учун иштиёқ ва янгиликка интилиш бўлса бас. Қуйидаги мақоламиз орқали ПФЛга мурожаат этиб, Олий Лига оммавийлигини ошириш йўлида ниҳоят янги қадамларни қўйиш вақти келганлигини яна бир карра эслатмоқчимиз» - дея ёзилади ПФЛ ва ТВ-трансляция борасидаги мақоланинг кириш қисмида.

ВОҚЕАЛАР РИВОЖИДАН ЎЗИБ: ЎЗБЕКИСТОН ЖЧ-2018 ГА ЧИҚАДИМИ?
ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг иккинчи давра ўйинлари бошланиши олдиданга 20 кун вақт қолаётган бир пайтда миллий терма жамоамизнинг муҳим ўйинларда қандай иштирок этиши мухлисларимизни ҳозирдан ҳаяжонда ушлаб турибди. 23 март куни старт оладиган 6-тур баҳслари олдидан хориж нашри ЖЧ-2018 Осиё қитъаси саралаш баҳслари иккинчи давра ўйинларини тахминий таҳлил этиб, икки гуруҳдан қайси терма жамоалар Россия-2018 йўлланмасини қўлга кирита олишини ҳисоблаб чиқди. Натижалар тахминий-башорат асносида бўлса-да, якуни бизни хурсанд этган мақолани газетанинг 4-5-саҳифларидан ўқиб оласиз.
Газетанинг 6-саҳифасида «Пахтакор» янги мавсумга тайёрми?» мақоласи, 7-саҳифада «Динамо»нинг янги футболчиси молдовалик Раду Рогакнинг қизиқарли интервьюси жой олган.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ТИЗИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?
Нашрнинг 8-саҳифасида журналист Диёр Имомхўжаев ўзбек футболига танқидий назар солиб, муаммоларни очиқ-ойдин ошкор этган.
«Шаффофликни одатда нияти нисбатан ғаразли бўлган ёки жавобгарликдан қочишни истайдиган кишилар унча хушламайди. Бунда манфаатлари поймол бўладиган томон шаффофликни нари итаришга ҳаракат қилади. Сґнгги вақтларда футбол журналистлари Ўзбекистон футболидаги мана шу масалани иложи борича илгари суришга ҳаракат қилди. Чунки футболдагилар на фойда келтирди ва на зафарли онларни совға қилди. Олий Лига ҳеч бўлмаганда ўзини эплай оладиган даражага чиқмадики, асосан пулни совуриш билан машғул, деган хаёлга келиб қолдик» - дея бошланади танқидий мақола. Футболимиз мутасаддиларини ўйлантириши лозим бўлган мавзуни газетада албатта ўқинг.

ҚАҲРАМОН АСЛАНОВДАН: АНГЛИЯ ВА БИЗ
Журналист Қаҳрамон Асланов бу сафар ҳам мавзуга чуқур ёндашиб, 10-11-саҳифаларда оғриқли нуқталаримизни кўрсатиб кетган.
«Миллий футбол, айниқса, чемпионатимиз савияси, ундаги муносабатлар ҳақида гап кетганда, Европа андазаларига асосланамиз, бу табиий. Клубларнинг асл эгалари йўқлиги, маблағ топадиган ва сарфлайдиганлар ўртасидаги тафовут асосан бир ечим сари ундайди – клублар хусусийлаштирилиши ва ҳақиқий эгаларига берилиши керак…» дея бошланган икки саҳифали мақола қуйидаги сўзлар билан якунланган:

«…Мен шу ерда тўхтайман. Уёғига ақлим етмайди. Ёзганларим ўша мақола бошидаги сичқонлардан бирининг чийиллашига ўхшаса-да, менга машҳур инсоннинг “журналист табиб эмас, оғриқнинг ўзидир” иқтибоси қалқон бўлади. Оғрияпти, бунга шубҳа йўқ».

АССАЛОМ, ФУТБОЛ БАҲОРИ!
Фасллар келинчаги баҳор кириб келиши мамлакатимизда футбол мавсумининг бошланишини англатади. Айнан март ойидан бошлаб стадионларимиз томон мухлислар оқими бошланади. 12-саҳифадаги «Тур олдидан» рукнида Олий Лига 1-тур учрашувларида жамоаларнинг имкониятлари чамаланган.

САРДОР РАҲИМХОН: «ФУТБОЛ ҲАҚИДА КУЙЛАМОҚЧИМАН…»
Таниқли эстрада хонандаси Сардор Раҳимхон газетанинг «Спортчи санъаткор» лойиҳасида меҳмон бўлиб, спортдаги қизиқишлари ҳақида интервью берган. У футбол ҳақида куйламоқчи.

ОЛИЙ ЛИГА-2017: ЭНГ МУҲИМ 10 ТРАНСФЕР
Янги мавсум олдидан Олий Лига клублари таркибни кучайтиришга эришдилар. «Эрудит Спорт» газетаси мавсум олдининг энг муҳим 10 трансфери рейтингини тузиб чиқди. Қайси футболчилар жой олганлигини ўқиб, билиб оласиз.

«АРСЕНАЛ» «ЛИВЕРПУЛ»ДАН РЕВАНШ ОЛАДИМИ?
«Превью» рукнида бизни шанба ва якшанба кунлари кутаётган ҳафтанинг энг марказий ўйинларига шарҳ берилиб, имкониятлар чамаланган. Шу жумладан, АПЛ доирасидаги марказий ўйин «Ливерпуль» - «Арсенал» қарама-қаршилиги шарҳ бериб ўтилган.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ТУШУНИШ ҚИЙИН…
Журналист ўзининг газетадаги «Офсайд» рукнидаги яна бир мақоласида футболимиз қон-қонига сингиб кетган муаммолардан бирига атрофлича тўхталиб, ечим излашга интилган:

«Ўзбекистон клубларини тушуниш қийин-а? Сўнгги беш мавсумда яхши натижа қайд этган мураббийларга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди: Тачмурод Агамуродов, Мурод Исмоилов, Миржалол Қосимов, Самвел Бабаян. Сўнгги икки мутахассис терма жамоасига ёрдам бераман деб кетди. Аммо улар жамоасини чемпион қилиб кетгандики, шундан кейин на “Пахтакор”га, на “Бунёдкор”га мамлакат “тахти” насиб қилди.

Мурод Исмоилов “Пахтакор”ни чемпион қилганидан кўра, одамлар кўпроқ Бабаяннинг хизматларини эслайди, тўғрими? Аммо на “Бунёдкор” ва на “Насаф” борини мухлисларга асослаб беради. Рўзиқул Бердиев жамоаси учун сарф этиладиган пул Олий Лига клублари орасида тўртинчи ёки бешинчи деб эшитганим бор, демак, учинчи ўрин балки ёмон эмасдир? Бухоро ҳокимияти 2016 йилги мавсум “Бухоро” бюджет борасида Олий Лиганинг иккинчи жамоаси эканига ойдинлик киритди, натижанинг тўртинчи бўлгани эса ҳокимликнинг эътирозига сабаб бўлгани тушунтирилди. Бироқ шаффофлик шу даражада кўринмайдики, “Бухоро” биз иккинчимиз деб турганида ҳам ким биринчи, ким учинчи ёки тўртинчи билмаймиз. Биз футболчининг ойлигини билишимиз шарт эмас. Бироқ жамоанинг футболчиларга сарф этадиган умумий маошини, клубларнинг олди-бердиси ва умумий бюджетини билишга ҳақлимиз. Бутун бошли давлат ўз аҳолиси учун ҳисоб топширганида, Олий Лига клублари ким бўлибди, тўғрими?» - дея ёзади Диёр Имомхўжаев мақоласи давомида.

Шунингдек, саҳифаларимизда Европа «кучли бешлик» чемпионатлари, Европа футболига оид энг актуал мақола ва суҳбатлар, фан-клуб рукни, ўзбек ва жаҳон спорти янгиликлари, «Дуэль» лойиҳасида Суарес-Кавани қарама-қаршилиги, тўлиқ ҳажмдаги ТВ-дастурлар ва қизиқарли рейтинглар билан танишишингиз мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, «Эрудит Спорт» газетасини 2000 сўмга харид қилиб, афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Газетани 2 март, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий газета тарқатувчилардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №18-сони муқоваси:


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика