UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Динамо" хатто ўртоқлик учрашувларида ҳам ютқазмаяпти: "Динамо" - "Насаф" 2:2 Янгиликлар

"Динамо" хатто ўртоқлик учрашувларида ҳам ютқазмаяпти: "Динамо" - "Насаф" 2:2

Теглар :  НасафДинамо
Миллий терма жамоамиз ўйини боис, олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида, жамоамиз бугун “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашувининг дастлабки, 2-дақиқасидаёқ “Насаф” ҳисобда олдинга ўтиб олди. Майдон марказидан бошланган ҳужумда, футболчиларимиз чап қанотда ҳаракатланаётган Ислом Кенжабоевни тўп билан таъминлашди. Кенжабоев эса тўпни жарима майдонидаги Бобир Абдухолиқовга узатди. Бобир Абдухолиқов бу вазиятда дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Бу голдан сўнг самарқандлик футболчилар ҳужумга зўр беришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, 21-дақиқада ҳимоячимиз М.Каримов жарима майдонида “Динамо” жамоаси ўйинчисини тўхтатиб қолди. Бу вазиятда учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Сардор Сулайманов аниқ амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасига келиб, майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. “Динамо” жамоасининг иккинчи голини Амиржон Сафаров киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда мураббийларимиз таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу албатта ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган тажрибали ҳужумчимиз Шахбоз Эркинов 76-дақиқада ҳисобдаги мувозанатни тенглаштирди. Бу вазиятда Шароф Муҳитдиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Эркинов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:2.

Шундай қилиб, қизиқарли ўтган “Динамо” – “Насаф” ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якунланди. Бугун ҳар иккала жамоа футбол ишқибозлари учун чиройли ўйин туҳфа этишди. "Динамо" стадиони мухлислар билан деярли тўлди.

Аввал хабар берганимиздек, бугунги учрашувга Қарши шаҳридан ҳам кўплаб фаол ишқибозлар ташриф буюришди.



Ўртоқлик учрашуви. 19.03.2017
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (1:1)
Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 16:00
Бош ҳакам
: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумабоев, Руслан Самандаров (иккаласи ҳам Навоийдан)
Захира ҳаками: Амал Султанов (Навоий)
 
Голлар: Сардор Сулйманов (пенальтидан), 21’-1:1, Амиржон Сафаров, 72’-2:1 - Бобир Абдухолиқов, 2’-0:1, Шахбоз Эркинов, 76’-2:2.

“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов (13. Асомиддин Маматов 78), 8. Жасур Азимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Тимур Файзуллаев 75), 9. Сардор Сулаймонов 20. Амиржон Сафаров 60), 14. Раду Рогак, 15. Шохрухбек Ҳолматов, 18. Дамир Низанов (11. Абдумалик Абдуллаев 52), 22. Абдуджамол Исроилов (7. Омаджон Тайлоқов 75), 23. Комил Шарофутдинов (21. Искандар Холмирзоев 54).
Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аламхонов,  24. Тимур Файзуллаев.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умид Эргашев 67), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Азиз Ғаниев 60), 4.Мақсуд Каримов (31.Сайдулло Раҳматов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев 77), 14.Шароф Муҳитдинов (8.Сирожиддин Қўзиев 82), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 60), 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов 60), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 15.Бобир Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 60), 69.Драган Черан.

"Насаф" энди расмий учрашувни 24 март куни Тошкентда "Локомотив БФК"га қарши ўтказади. Бу учрашув, жамоанинг бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги дастлабки учрашуви бўлади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика