UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО Янгиликлар

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО

«Динамо» жамоасининг жорий йилги натижалари Самарқанд аҳлини беҳад қувонтираётгани рост. Ижобий натижаларда жонкуяр мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.

Зеро, «Динамо» жамоаси қуйи лигада тўп сурганида ҳам суюкли жамоаларини ҳаттоки сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаган ишқибозлар, Олий Лигадаги ҳар бир баҳсда – хоҳ уйда, хоҳ меҳмонда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашдан тинишмаяпти. Бунга жавобан футболчилар ҳам муносиб жавоб беришга интилишмоқда ва ҳозирда мухлислар ва футболчилар бир оиладек бўлиб қолишган.

Хусусан, «Динамо»нинг муваффақиятли стартидан руҳланган жамоанинг жонкуяр мухлислари Наврўз байрами ва омадли старт муносабати билан 29 март, чоршанба куни «Динамо» клубини Самарқанд шаҳридаги «Навбаҳор» ресторанида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этишди. Тадбирни жамоанинг 40 йиллик фахрий мухлиси Абдуманнон Ҳожи бобо Қуръон-тиловати билан дуога қўл очиб, халқ хурсандчилиги йўлида жамоага куч ва ғайрат тилади. Миллий таомларимиз ҳалиса (ҳалим) ва сумалак тортилган байрам дастурхони атрофида юзга яқин иштирокчи – футболчилар, мураббийлар ва мухлислар бирга йиғилишиб, дўстона руҳда суҳбат қуришди.



Байрам тадбири якунида «Динамо» мухлислари фаоли, тадбир ташкилотчиси Шавкат Бурҳонов дўстона руҳдаги учрашув ҳақида гапириб ўтди.

«Авваламбор, бугунги мухлислар билан учрашувга ташриф буюрганликлари учун севимли жамоамиз «Динамо» клубига катта раҳмат. Футболчилар каби, мухлислар ҳам улар билан бир дастурхон атрофидаги учрашувдан бир олам таассурот олишди. Биласиз, Самарқанд аҳли футболсевар халқ. Жамоамиз бу йил бизни беҳад қувонтирмоқдаки, буни ҳар ўйин кунлари шаҳарда футбол байрами кайфияти сезилиб турганидан билса бўлади. Ўтган мавсумда жамоамиз қуйи лигадан чиққанлиги учун кўпчилик «Динамо»нинг муваффақиятига ишонмаган эди. Шунга қарамай, мураббийларимиз ёшлардан иборат бўлган ажойиб жамоани шакллантиришди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси Самарқанд учун, мухлислар учун майдонда бор кучини сарфлаётган экан, биз мухлислар уларнинг ҳар бирини бошимизга кўтариб юрамиз. Вақти келиб шу ўйинчилар мамлакат футболи шаъни учун ҳам тўп сурсалар бошимиз осмонга етади. Умидимиз бор, вақти келиб «Динамо» ҳам халқаро майдонда тўп суриб, Самарқандда ҳам Осиёнинг етакчи жамоаларини кўришни истардик. Ҳар ҳолда шаҳримиз ва мухлислар бунга муносиб. Олдинда бизни бутун бир мавсум кутиб турибди. Жамоамизни руҳини кўтариб, ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаб турамиз. Олдиндаги муҳим баҳсларда уларга омад ёр бўлсин деб қоламиз» - дейди ашаддий мухлис.



Ушбу тадбирдан туширилган суратларни сайтимизнинг «Галерея» бўлимидаги «Мухлислар билан учрашув – Наврўз-2017» фотогалереясидан томоша қилишингиз мумкин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика