UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Бугун менинг туғилган куним! Янгиликлар

Бугун менинг туғилган куним!

Бугун ёш бўлишига қарамай, футбол жамоатчилигининг эътиборига тушиб улгурган футболчининг туғилган куни.

Бугун посбон 18 ёшни қарши олди.  

Жанлуижи "Милан" академияси тарбияланувчиси эканлигини жамоага бефарқ бўлмаганлар яхши билади. 2015 йилга келиб иқтидорли посбон асосий жамоа машғулотлари, кейинроқ эса бевосита ўйинларга чақирила бошлади. 


Доннаруманинг Италия чемпионатидавги дебюти 2015 йилнинг 25 октябрида "Сассуоло"га қарши учрашувга тўғри келди (2:1). 

Бир қарашда навбатдаги иқтидорнинг оддий дебюти, лекин ўша куни майдонга тушган ёш Жанлуижи тарихга кирди. Қандай дейсизми, қахрамонимиз Италия футболи тарихидаги энг ёш дарвозабон бўлди. Қизиғи, унгача рекорд биз яхшироқ биладиган ва яхши(роқ) кўрадиган Жижи Буффонга тегишли эди. 

Биринчи "қуруқ ўйин" ҳам ўзини узоқ куттирмади. Доннарумма кейинги турдаёқ, "Кьево"га қарши ўйинда бу ишни бажариб қўя қолди. Эслатиб ўтамиз, ўша баҳс миланликларнинг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. 

Ҳали катта жамоа таркибида, катта футболда тажрибасини айтарли даражада ошибириб улгурмай, "Лацио" билан учрашув! Балки, ёш итқидор руҳан "синмаслиги" учун захирада қолдирармиз? Йўқ, хавотирга тушманг, ҳаммаси жойида. Доннарумма асосий таркибда ва жамоа 3:1 ҳисобда зафар қучди. Тўғри, кипер гол ўтказиб юборди, лекин ўйинни кўрганлар яхши билишади, бир неча қийин вазиятларда, асосийси муҳим паллада Жанлуижи ўзини йўқотиб қўймади ва якунда кутилган ғалаба.


Бу мавсумда тажрибали ҳамкасбларига: "Сизларни ҳурмат қиламан, лекин мени даврим келди, бироз дам олиб туринглар" дегандек, ёш дарвозабон асосий таркибдаги жойини ҳеч кимга бермаяпти. Натижада, "Реал"дан келган Диего Лопес хафа бўлиб, "Эспаньол"га кетиб қолди. 

Италия Суперкубоги-2015/16 учун баҳсда жамоасининг "Ювентус"ни таслим этиб, жуда узоқ кутилган совринга эга чиқишида Доннарумманинг хизматларини алоҳида қайд этиш лозим. Асосий вақтда кучли ҳужуми бор "Ювентус"нинг жиғига теккан дарвозабон, пенальтилар сериясида Пауло Дибаланинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.  




Мамлакатнинг бир неча ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ўйнаган Жанлуижи ўсмирлар ўртасидаги Европа Чемпионати-2015 (U-17) иштирокчиси ҳисобланади. Дарвозасини Доннарумма қўриқлаган италияликлар чоракфиналга қадар етиб боришди. 

2016 йилнинг августида футболчи миллий терма жамоага чақирув олди. Шу жойда у яна бир рекордни янгилаб қўйди. Яқин 105 йил ичида Доннарумма каби "ёш болалар" термага яқинлаштирилмаётганди. Термадаги дебют ҳам кимсан Францияга қарши ўйинда бўлди. Танаффусда у адаши ва шубҳасиз, болаликдаги кумири Жанлуижи Буффоннинг ўрнига майдонга тушди.  

Италия Суперкубоги қахрамонимизнинг катта футболдаги биринчи соврини, лекин оҳиргиси эмаслигига чин дилдан ишонгимиз келади. Ушбу посбонга омад ва зафарлар тилаш учун "Милан" мухлиси бўлиш шарт эмас менимча. 


Туғилган кунинг муборак Жанлуижи Доннарумма!


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика