UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  5 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Бугун Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

Тарихда илк маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бугун, 30 март куни бўлиб ўтади.

Маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Grand Fourwing Hotel меҳмонхонасида ўтказилади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига кўра 5 та саватчага ажратилади. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олди. Шунингдек, мазкур саватчада Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам жойлашган.  

Жами 21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6 та, учта гуруҳда 5 тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика