Азиз Ҳайдаров: “Бизни ўрнимизни босадиган ёш умидли футболчилар чиқиб келмоқда”
29 мар 2017 17:04
Янгиликлар
Азиз Ҳайдаров: “Бизни ўрнимизни босадиган ёш умидли футболчилар чиқиб келмоқда”
Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Азиз Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қатар терма жамоасига қарши баҳсдан олдин бизни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмаслигини барча футболчилар яхши тушиниб турганди. Барчамиз ушбу учрашувга худди финал учрашувидек чиқдик. Якунда ижобий натижага эришдик. Мураббийимиз қантай тактика танлаган бўлса худди шундай ўйин кўрсатдик.
Тўғри, Қатар терма жамоаси ҳам кучли ўйин кўрсатди, лекин натижани биз қўлга киритдик. Афсуски сафарда Сурия терма жамоасига мағлуб бўлдик. Хаётда фақат олдинга интилиб яшаш керак. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш нафақат мухлисларни балки мураббий ва футболчиларнинг ҳам орзуси. Ҳар доим мухлислар биз билан бирга бўлишини истардим. Мухлисларга биргина эътирозим бор, футболчи яхшими ёмонми майдондан чиқиб кетаётганда уларни олқишлар билан кузатиб қўйиш керак. Нимага? Бу нарса этика дейилади. 2-3 йилдан сўнг биз ҳам миллий терма жамоамиз мухлиси бўламиз. Бизни ўрнимизни босадиган ёш умидли футболчилар чиқиб келмоқда.
Шунинг учун ҳам мана шундай нарсаларни тушуниб етишимиз керак. Бу сафар мағлуб бўлган бўлса эртага ғалаба қозонади. Эртанги ўйиндан олдин мухлислар футболчиларни руҳини синдириб қўйиши керак эмас. Футболчиларнинг руҳи мана шундай кўтарилади. Мухлислар бўладими, мураббий ёки футболчилар, барчамиз битта мақсадда ҳаракат қилсак Жаҳон чемпионатига албатта чиқамиз”, - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ҳайдаров.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Фикрлар